Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Жавоҳир Синдоров мамлакат чемпионига айланди
15 Jul 2019
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида шахмат бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон олий лига чемпионати ўтказилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилган чемпионатда юртимизнинг энг кучли 13 шахматчиси ғолиблик учун ўзаро дона сурди. 
12 тур давом этган чемпионатда Марат Жумаев, Нодирбек Яқуббоев, Нодирбек Абдусаттаров, Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Саидалиев ва Жавоҳир Синдоров каби шахматчиларимиз қолган рақибларидан ўз тажрибалари ва ўзгача ўйин услублари билан ажралиб турди. 
Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда 9 очко тўплаган Жавоҳир Синдоров шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади. Иккинчи ҳамда учинчи ўрин бир хил 8 очко тўплаган Н.Ёқуббоев ва Н.Абдусатторовга насиб этди.

Манба: uza.uz / Кўришлар: 32

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech