Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Соғлом авлод учун” кубоги авж нуқтасида
24 May 2019

Ёш авлодни миллий ва оммавий спорт турларига кенг жалб этиш, уларни жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, тафаккури етук ва маънан баркамол қилиб тарбиялаш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шу билан бирга оилалар бирдамлигини таъминлаш, ўзаро маданий-спорт алоқаларини йўлга қўйиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга йўналтирилган маданий-маърифий ишларни амалга ошириш мақсадида, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ўзаро ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 май – 1 июнь кунлари вояга етмаган ёшлар ўртасида “Соғлом авлод учун” кубоги футбол мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақада Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Учтепа туманларидан 6 тадан жамолар ғолиблик учун курашмоқдалар. Ўтказилга 3 кунги ўйинлар натижасига кўра Юнусобод ва Учтепа туманларидан келган жамоалрнинг кучлари тенг келмоқда. Ғолиблар 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”да тақдирланади.

photo_2019-05-24_10-43-33.jpgphoto_2019-05-24_10-43-19.jpgphoto_2019-05-24_10-43-17.jpg
Манба: toshkent.mahallakengashi.uz / Кўришлар: 56

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech