Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
24 Jul 2019
Фарзандингизни компьютер ўйинлари, планшет ёки турли смартфонлардаги  ўйинлардан чалғита олмаяпсизми? Фарзандингизни соғлом ва бақувват бўлиб ўсишини истайсизми?Фарзандингиз мамлакатимизгиэнг номдор ва энг кучли футбол жамоаларидан бирининг академияси мураббийларидан сабоқ олишиничи? Унда шошилинг!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусидоирасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми ижросини таъминлаш мақсадида,“Пахтакор” ФК академиясининг маҳоратли мураббийлари Тошкент шаҳридаги 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларни синов мусобақалари, “Кўча футболи” чепминоатлариҳамда кунлик машғулотларга жалб этади.
Бунинг учун Сиз, фарзандингизни “Пахтакор” ФК ёки унинг академияларига олиб боришингиз шарт эмас. Фарзандингизни “Пахтакор” ФК академияси мураббийларидан сабоқ олишини истасангиз, жорий йилнинг 1 август кунига қадар Тошкент шаҳридаги ўзингиз яшаб турган маҳалла фуқаролар йиғинларига керакли ҳужжатлар билан мурожаат этсангиз бас.Маҳалла фуқаролар йиғинлари фарзандингизга оид ҳужжатларни қабул қилиб олиб, электрон рўйхат шакллантиради.
Рўйхатга олинга 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар уларнинг отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан биргаликда мусобақалар ва машғулотлар ўтказиладиган куни ҳудудингиздаги футбол майдонга чақиртирилади.
Болаларнинг машуғлотларда қатнашиши ҳамда уларни рўйхатга олиш мутлақо бепул.
Маҳалла фуқаролар йиғинларига топшириладиган ҳужжатлар тури:
-    Боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (метрика) нусхаси;
-    Боланинг соғлиғи тўғрисида маълумотнома (справка);
-    Ота-онанинг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахснинг розилик хати;
-    Боланинг 3*4 шакилдаги 2 дона фотосурати.  
Маълумот учун,Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари телефон рақамлари:
-    Бектемир тумани – (71) 295-02-50
-    Миробод тумани – (71) 233-14-46
-    М.Улуғбек тумани – (71) 268-02-52
-    Олмазор тумани – (71) 242-11-29
-    Сергели тумани –  (71) 214-15-96
-    Учтепа тумани – (71) 243-19-05
-    Чилонзор тумани – (71) 276-73-43
-    Шайхонтоҳур тумани – (71)241-87-39
-    Юнусобод тумани – (71) 237-62-90
-    Яккасарой тумани – (71)255-21-42
-    Яшнобод тумани – (71) 293-65-49
-    Тошкент шаҳри бўйича – (71) 239-13-04
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 45

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech