Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15-16 ёшли ўсмирлар ўртасида "Футболимиз келажаги" шиори остида футбол мусобақасининг  иккинчи куни ўтказилди.
17 Jul 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси асосида Чилонзор туманидаги маҳаллаларда яшовчи 15-16 ёшли ўсмирлар ўртасида "Футболимиз келажаги" шиори остида Чилонзор тумани ҳокимлиги, Чилонзор тумани "Маҳалла" кенгаши, Чилонзор тумани Ёшлар ишттифоқи ва Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳамкорликда футбол мусобақасининг биринчи кунидан сўнг иккинчи куни ўтказилди. Бунда 8 та жамоадан 4 та жамоа, яъни, "Ботирма" маҳалласининг "Спартак" жамоаси, "Гавҳар" маҳалласининг "Гавҳар" жамоаси, "Чилонзор" маҳалласининг "Чилонзор" жамоаси ва "Мевазор" маҳалласининг "Мевазор" жамоалари ўзаро куч синашди. Якунда "Ботирма" маҳалласининг "Спартак" жамоаси, "Гавҳар" маҳалласининг "Гавҳар" жамоаси фаҳрли 3-ўринни, "Чилонзор" маҳалласининг "Чилонзор" жамоаси фаҳрли 2-ўринни, "Мевазор" маҳалласининг "Мевазор" жамоаси фаҳрли 1-ўринни эгаллади. Ғолибларга эсталик совғалари ва 1-ўринни эгаллаган "Мевазор" маҳалласининг "Мевазор" жамоасига Чилонзор тумани ҳокими ва Чилонзор тумани "Маҳалла" кенгаши кубоги, Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг ректор кубоги топширилди. Ўтказилган спорт мусобақасини "Ўзбекистон 24", "Спорт" ва "Mening Yurtim" телеканаллари эфирга олди.

photo_2019-07-17_14-11-09.jpgphoto_2019-07-17_12-47-40.jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 26

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech