Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Гиёҳвандлик   ~  аср вабоси
22 Apr 2019
Ўзбекистон Республика Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва Ўзбекистон миллий телерадио компанияси билан  ҳамкорликда, 2019 йилда олий таълим ва маҳаллаларда гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этилишини олдини олиш мақсадида ўтказиладиган профилактик тадбирлар бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган ушбу йўл харитасига асосан 2019 йилнинг 22 апрел куни Миробод тумани Ш.Рашидов маҳалласи ва Мирзо Улуғбек тумани  Яланғоч ота маҳаллаларида тадбир бўлиб ўтди.
 
photo_2019-04-22_14-29-21.jpg
Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази экспертлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштири бўйича Тошкент шаҳар кенгашининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, туман ҳокимларининг ўринбосари, туман маҳалла кенгаши ходимлари, тумани ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, маҳалла аҳолиси ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

photo_2019-04-22_14-09-38.jpg
Ўтказилган йиғилишда гиёҳвандликка аср вабоси эканлигини билдирувчи филм ва экспертлар томонидан маръузалар бўлди. Йиғилишда эркин равишда савол жавоб ва мулоҳазалар билан олиб борилди.
Мазкур тадбирлар барча тумналарда белгиланган муддатларда бўлиб ўтади.
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 81

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech