Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг ўтказиб олишнинг намунали сайлов кўргазмаси
13 Apr 2019
2019 йил 12 апрел куни соат 17:00 да Тошкент шаҳар Миробод тумани “Минг ўрик” маҳалласи, 328-сонли мактабда ҳовлисида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент шаҳар ва  туманлар комиссиялари аъзолари, 506 та маҳаллада ташкил этилган ишчи гуруҳ раҳбарлари учун “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловининг ўтказиб олишнинг намунали сайлов кўргазмаси” ташкил этилди.

photo_2019-04-12_20-03-14.jpg
 Намунали сайлов кўргазмаси ўтказилишидан мақсад, туманларда 2019 йил май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғини раиси сайловини демократик тартиб тамойиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Сенати Кенгашининг 507-сонли қарорининг талаблари асосида ўтказиб олиш учун ишчи гуруҳларга намунали тарзда жонли кўрсатиб беришдан иборат.

photo_2019-04-12_20-03-09.jpg
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 505 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, мавжуд маҳаллаларнинг ҳаммасида 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади. 

photo_2019-04-12_20-02-57.jpg
photo_2019-04-12_20-02-47.jpg
photo_2019-04-12_20-02-05.jpg
Бу ҳақда Тошкент шаҳар маҳаллалар кенгаши Ташкилий-услубий шўъба етакчи мутахассиси Улашев Ўткир Узоқович хабар берди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 185

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech