Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Тошкент шаҳри маҳаллаларида “Маҳалла хоккейи” лойихаси тўғрисида
10 Oct 2019
2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томнидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлим бошқаруви ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги 508 та маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳалла хоккейи” лойихаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиханинг асосий мақсади Тошкент шаҳридаги 508 та маҳаллада 15 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда ўсмирларни куз ва қиш мавсумида хоккей спорт турига бўлган қизиқишларини янада орттириш айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини хоккей ўйини орқали тарғиб этиш. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўзаро дўстлик ришталарни боғлашдан иборат.
Шунингдек хозирги кунда пойтахтимизда бир қатор муз саройларини барпо этилиши хоккей спорт турининг ривожланишига туртки булди, бу эса ўз навбатида маҳалла ёшлари учун хоккей спорт тури билан шуғилланишга кенг имкониятлар очиб берди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлим ташаббуси билан ўтказилаётган “Маҳалла хоккейи” лойихаси маҳалладаги ёшларни ушбу спорт турига жалб этишнинг бир босқичи бўлиб хизмат қилади.
Лойиха доирасида ҳар бир маҳаллада ўн ва ундан ортиқ ёшлар ва ўсмирлар томонидан аввал кўчама-кўча, маҳаллага-маҳалла, туманлараро ҳамда Тошкент шаҳри бўйича ўзаро мусобақалар ташкиллаштириш режалаштирилган. Лойиханинг янада қизиқарли жихати унда ёшлар ва ўсмирлар маҳалла фаоллар, мактабнинг мехнат ўқитувчилари ҳамда уста хунармандлари кўмагида хоккей анжомларни ўз қўллари билан ясашмоқда, бу эса ёшларнинг хоккейга бўлган қизиқишини янада оширмоқда.
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 46

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech