Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Мукофотлар муборак маҳалларимиз ифтихорлари
30 Sep 2019
Тан олиш керак, шаҳримиз маҳаллаларида ҳудуднинг тинчлиги ва саришталиги, оилалар ва маҳалладошларнинг аҳиллиги, ёш авлоднинг баркамол бўлиб улғайишига ҳисса қўшаётган фидоийлар кўп. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги қарорига мувофиқ, ана шундай жонкуяр, фаол ва ташаббускор инсонларни “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирлаш белгиланган. Шунга мувофиқ, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2019 йил 23 сентябрдаги 2-Баёнига асосан, Тошкент шаҳри бўйича маҳалла тизимида самарали фаолият юритиб келаётган 17 нафар фаоллар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланишга муносиб деб топилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигида мазкур кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар ҳокими ушбу мукофотни топширар экан, пойтахтимиз маҳаллаларида бундай фидоийлар кўплиги ва улар жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби кенг кўламли вазифалар ижросини сидқидилдан бажариб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофотини оладилар. Мукофотлар муборак маҳалларимиз ифтихорлари.2.jpg3.jpg4.jpg5.jpg6.jpg7.jpg8.jpg
Манба: poytaxt.uz / Кўришлар: 24

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech