Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“ХУМО АРЕНА”ДА ХАЛҚАРО ХОККЕЙ ЎЙИНИ БЎЛИБ ЎТДИ
26 Aug 2019

Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида Мустақиллик даврида қурилган хашаматли “хумо арена”да халқаро хоккей ўйини бўлиб ўтди. Бунда Россия Федерациясининг “Примьер” хоккейчилари Ўзбекистоннинг “Тошкент” жамосига қарши муз майдонига ўйинга тушдилар. Собиқ Иттифоқ даврида “Бинокор” жамоасини ўйинларини кўрган кекса авлод вакиллари ва узоқ йиллар давомида хоккей ўйинларини томоша қилишни соғиниб қолган фуқарорларимиз хашаматли аренага ташриф буюрдилар. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шахар кенгаши пойтахтимиздаги маҳаллаларининг раисларидан тортиб котибаю, маслахатчи ва фаоллари билан биргаликда оддий фуқароларни ушбу ўйинни томоша қилишларини ташкиллаштирди. Жорий йилнинг 23 август куни "Тошкент"(Ўзбекистон) - "Примьер"(Россия) хоккей клублари ўртасидаги ўйин асосий вақтида дуранг 3-3 хисоби қайд қилинди. Хоккей пеналтиси деб ном олган булитларни амалга оширишда Ўзбекистон жамоаси ғолиб чиқиб умумий ҳисобда 4-3 билан ўйин якун топди. Ўйиннинг якунида Россия жамоси Ўзбекистонлик хоккейчиларини ўзларининг эсдалик совғалари билан табриклади. Ушбу кунда Ўзбекистонда янги жамоа ташкил этилганлиги эълон қилинди. Яъни Армия Спорт клуби - СКА "Тошкент" жамоси ташкил бўлди. Бундай хашаматли иншоотни кўрган маҳалладошлар Ўзбекистонда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига ўзларини ижобий фикирларини билдирдилар.photo_2019-08-23_17-00-36.jpgphoto_2019-08-23_17-00-31.jpgphoto_2019-08-23_19-16-47.jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 17

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech