Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

2018 йил март-апрел ойларида мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда
18-19 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ хайрия хашарини ўтказиш тўғрисида

МАЪРУЗА ТЕЗИСЛАРИ

Ассалому алайкум ҳурматли Абдулла Нигматович!

Ҳурматли селектор йиғилиши қатнашчилари!

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича март-апрел ойларида мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ хайрия Хашарини ташкил этиш бўйича аниқ вазифаларимизни белгилаб бердингиз.

Ҳақиқатдан ҳам, бу борада жамоатчиликнинг таъсири ва роли умуман сезилмаётганлиги натижасида худудларда ободонлаштириш борасида амалга ошираётган ишларимиз бугунги кун талабларига умуман жавоб бермайди.

Бунга яққол мисол сифатида, Мухтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан Андижон вилоятининг Олтинкўл, Қўрғонтепа, Фарғона вилоятининг Риштон, Қува, Наманган вилоятининг Косонсой туманларидаги маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари билан танишиб, гувоҳи бўлдик.

Сизнинг ҳақли эътирозларингизни келиб чиқиб, худудларни ободонлаштириш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш бўйича маҳалла фаоллари орқали кенг жамоатчиликка етказиб, мазкур ҳолатларга нисбатан эътиборсиз, бефарқ бўлган мутасадди ташкилотларнинг раҳбарларини “Уйғониш”га мажбур қилиб, аҳолининг дунё қарашини ўзгартиришга маълум маънода эришяпмиз.

Яна бир мисол, Сизнинг ташаббусингиз билан ҳар йили Умумхалқ хашари ўтказилиб, республика миқёсида жуда кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказамиз. Аммо, аксарият дарахтлар қаровсизликдан нобуд бўлмоқда.

Яна бир камчилигимиз дарахтлар экиладиган жойларни нотўғри танлаймиз, сув таъминоти оғир бўлган ерларга сув кўп истеъмол қиладиган дарахт турларини экамиз. Натижада, амалга оширган ишларимизда самара бўлмаяпти.

Мазкур камчиликлар такрорланмаслиги учун экиладиган манзарали ва мевали дарахт кўчатларини агроном ва мутахассислар тавсиялари асосида экилишига алоҳида эътибор қаратишимизни мақсадга мувофиқ деб ўйлайман.

Бу йилги умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатимиз ҳамда халқимиз ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сиёсий жараёнлар давом этаётган бир вақтда ўтказилиши биз маҳалла фаолларига жуда катта масъулият юклайди.

Шу муносабат билан, ўтган йилда йўл қўйилган хато камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқариб, “Маҳалла” фонди республика бошқарувида март-апрел ойларида мамлакатимимзда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда
18-19 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ хайрия хашарини ташкил этиш бўйича Штаб ташкил қилиниб, амалга ошириладиган ишларимиз режасини аниқ белгилаб олдик.

Хусусан, Хашар кунлари:

– 44 минг гектардан ортиқ майдонларни ободонлаштирамиз;

– 60 минг тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланади;

– 27 минг км.дан яқин узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланади;

– 8,8 мингдан ортиқ қабристонлар ва 760 дан зиёд зиёратгоҳ ва қадамжолар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилади;

– 18 млн. дан ортиқ дарахтлар оқланади ва уларга шакл берилади.

Шу билан бирга, 12 млн.га яқин манзарали, 10 млн.дан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилади.

Кўчалар ва маҳаллаларимизни кўркам этиш мақсадида
14 млн.дан ортиқ гул кўчатлари ўтказилади.

Шунингдек, Касаба уюшмалари федерацияси билан биргаликда «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» акцияси ўтказилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатиш бўйича қуйидаги тадбирлар амалга оширилади. Хусусан:

– 20 мингдан ортиқ кам таъминланган оилаларнинг 300 минг м2га яқин уй-жойлар ҳашар йўли билан таъмирланади;

– 26 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга, шундан
11 мингдан ортиқ ногирон ва ёлғиз қарияларнинг, 2 мингдан зиёд уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилади.

Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш ишларида
18 млн.дан ортиқ фуқароларнинг иштироки режалаштирилмоқда. Шулардан 10 млн.га яқини ёшларни ташкил этади.

Бундан ташқари, мазкур вазифаларни юқори савияда бажариш мақсадида қуйидаги ишларни амалга оширамиз.

Биринчидан, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказишни ташкил этиш, олиб бориладиган ишларни таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида “Маҳалла” фонди республика бошқаруви қошида Республика ишчи гуруҳини ташкил этамиз;

Ишчи гуруҳи ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги якунига қадар ҳар ҳафтанинг душанба кунлари ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳашар муносабати билан ўтказиладиган маблағларни уюшқоқлик билан тўплаш ҳамда уни мақсадли сарфлаш юзасидан тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

Иккинчидан, Ободонлаштириш ва кўкамламзорлаштириш ойлиги ҳамда 18-19 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича маҳалла раиси раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузиб, маҳалланинг аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқамиз;

Бу борада, асосий эътиборни, маҳалладаги асосий йўналишдаги 8 та комиссиялар, айниқса, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси раҳбарлари ва аъзоларини кўча ва қишлоқларга ҳашарни ўтказиш бўйича бириктириб чиқамиз;

Учинчидан, Ёшлар иттифоқи билан биргаликда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгида “Ободлик кўнгилдан бошланади” деган нақлни чуқур сингдириш билан уларни ушбу жараёнларга кенг жалб этамиз;

Тўртинчидан, Ободонлаштириш бошқармалари билан биргаликда ҳудудларни маиший ва қурилиш чиқиндиларидан тозалаш ишларида маҳалладаги тадбиркорлар, корхона ва ташкилотларнинг транспорт воситаларидан фойдаланамиз;

Бешинчидан, ойлик давомида уй-жойлари таъмирланадиган ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш асосий ишларимиздан бирига айланади. Айниқса, уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, ёлғиз кексаларга мурувват ёрдамларини кўрсатиш диққатимиз марказида бўлади.

Бундан ташқари, республика бўйича 8 982 та маҳалла бинолари атрофларининг ободонлаштириш, дарахт ва гул кўчатлари ўтқазишга алоҳида эътибор қаратамиз.

Ҳурматли Абдулла Нигматович!

Шу билан биргаликда, фаолиятимизни самарали ташкил этиш мақсадида қуйидаги илтимосимизни амалга оширишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан бир кунлик иш ҳақини “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ҳамда унинг жойлардаги ҳудудий бўлим бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ўз вақтида ўтказилишини таъминлашларини сўраймиз.

Бу борада, 2017 йилда Сизнинг ташаббусингиз билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йил 15 августда қабул қилинган 903-ф-сонли Фармойишга асосан 19-20 август кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг бўлим, бўлинмалари ҳисоб рақамларига бир кунлик иш ҳақи маблағларини тўлиқ тушириш лозим эди.

Мазкур тушган маблағлар, маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга ҳамда фуқаролар йиғинлари моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.

Лекин, Вазирлар Маҳкамасининг Фармойишига зид равишда Фарғона вилоят ҳокимининг 2017 йил 26 августдаги 249-Ф-сонли фармойишига асосан барча бюджет ташкилотларида меҳнат қилаётган ишчи ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағларини Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳисоб рақамига ўтказилган.

Натижада, Фарғона вилоятида 7 млрд 228 млн. сўм ўрнига амалда 2 млрд 478 млн. сўм ёки 34 фоизга бажарган бўлса, Тошлоқда 346,9 млн. сўм ўрнига амалда 40,9 млн. сўм ёки 11 фоиз, Олтиариқда 257,7 млн. сўм ўрнига амалда 44,8 млн. сўм ёки 17 фоиз, Қўқон шаҳарда 937,9 млн. сўм ўрнига амалда 186,8 млн. сўм 20 фоиз, Боғдодда 338,2 млн. сўм ўрнига амалда 89,2 млн. сўм ёки 26 фоиз, Марғилон шаҳарда 328,7 млн. сўм ўрнига амалда 106,4 млн. сўм 32 фоиз га бажарилган холос.

Бугунги селекторда белгилаб берган вазифалардан келиб чиқиб, режалаштирилган ишларимизни қайтадан танқидий кўриб чиқиб ишларимизни жадаллаштириб, натижа ва самарадорликка эришишни таъминлаймиз.

Эътиборингиз учун рахмат!



Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech