Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этишда туман маҳаллалар кенгаши, маҳаллаларга бириктирилган давлат ташкилотлари ҳамда фуқаролар йиғини Кенгаши аъзоларининг вазифалари тўғрисида

МАЪРУЗА ТЕЗИСЛАРИ

Ассалому алайкум, Ҳурматли Умар Сафаевич!

Ҳурматли йиғлиш иштирокчилари!

Муҳтарам Президентимизнинг «Маҳалла институтини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича бир қатор устувор йўналишлар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, Давлатимиз Раҳбари томонидан «Қайси маҳаллада иш тўғри ташкил этилиб, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм сурмоқда, ноҳуш ҳолатларга йўл қўйилмаяпти» шунингдек, «Маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, «Адолат тарозиси»га айланиши, ҳеч шубҳасиз, одамларнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди» деган устувор вазифалар илгари сурилди.

Бундан ташқари, Муҳтарам Президентимиз ҳуқуқбузарликларнинг оқибати билан курашиш эмас, балки ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг барвақт олдини олиш энг долзарб вазифага айланганлиги; халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун бор куч ва салоҳиятимизни ишга солишимиз зарурлиги ҳақида долзарб йўналишлар белгилаб берилди.

Мазкур вазифаларни тўлақонли бажариш мақсадида маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳамда маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида туман маҳаллалар кенгаши аъзоларини маҳаллаларга бириктиришни мақсадга мувофиқ деб ўйламан.

1. Маҳаллаларга бириктирилган Кенгаш аъзоларининг қуйидаги асосий вазифалари амалга оширади. Хусусан:

маҳаллалардаги профилактика инспекторлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, тегишли жамоат ва давлат ташкилотларининг (бандлик, газ, сув, электр, солиқ, санитария-эпидемиология маркази, «Махсустранс») маҳаллаларга бириктирилган инспекторларининг мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш чораларини кўради;

маҳаллалардаги ижтимоий соҳа объектлари самарали фаолиятини ташкил этиш, мавжуд муаммоларини бартараф этади;

ҳар куни камида 10 та хонадонларга кириб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ишсизларни бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, кредитлар ажратиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ногиронлик аравачалари билан таъминлаш каби муаммоларни ҳал этади.

2. Маҳаллаларга бириктирилган давлат ташкилотлари (коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш маркази, санитария-эпидемиология маркази, оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти) ходимлари ҳамда фуқаролар йиғини Кенгаши аъзолари қуйидаги вазифаларни, Хусусан:

аҳолининг ичимлик суви бўлган эхтиёжини аниқлаш, таъмирга муҳтож сув қувурларини таъмирлаш ҳамда аҳолининг эхтиёжидан келиб чиқиб, график асосида ичимлик суви билан таъминлаш;

туманнинг ёритиш тизимлари тўлиқ хатловдан ўтказиш, таъмирга муҳтожларини таъмирлаш чоралари кўриш, заруриятга қараб кўчалар тунги ёритгич чироқлари билан таъминлаш ҳамда аҳолининг электр энергиясидан мавжуд реал қарздорликлари аниқлаш ва шу асосда ундириш чоралари кўриш;

аҳолининг суюлтирилган газ балонлари ҳамда кўмирга бўлган реал эхтиёжидан келиб чиқиб, алоҳида графиклар шакллантириш ва шу асосда аҳолининг эҳтиёжини қондириб бориш;

маҳаллалардаги барча ишсизлар рўйхати қайтадан шакллантириш ҳамда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб уларни бандлигини таъминлаш, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 799-сонли Қарорига асосан жамоат ишларига жалб этиш;

маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича имтиёзли равишда чорва моллари, истеъмол ҳамда иссиқхоналарни ташкил қилиш юзасидан имтиёзли кредитлар ажратиш чораларини кўриш;

фаолияти тўхталган хусусий корхоналар фаолиятини жонлантириш ҳамда ривожлантириш, бўш турган биноларни тадбиркорларга бериш чораларини кўриш;

аҳоли томонидан очиқ завурлар, ариқлардан истеъмол қилинаётган ичимлик сувини яроқлилик даражаси текшириш ҳамда натижалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

маҳаллалардаги чиқиндиларни тўпланадиган жойларни аниқлаш ва тасдиқланган графиклар асосида олиб чиқиб кетилиши ҳамда бу борадаги тўловларни аҳоли томонидан ўз вақтида амалга оширилиши борасида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

ҳар куни маҳаллага бириктирилган давлат ташкилотлари ходимлари ва фуқаролар йиғини Кенгаши аъзоларининг амалга оширган ишларини муҳокамадан ўтказиш.

Шунингдек, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини ҳар ойда туман маҳаллалар кенгашида ҳамда ҳар чоракда халқ депутатлари туман кенгашида муҳокама этиш;

«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан йилнинг ҳар чорагида туман ҳокимлиги раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

ҳар ойда бир марта фуқаролар йиғини раисининг, унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчиларининг, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссияси раисларининг, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси, ҳудуддаги таълим муассасалари раҳбарларининг, ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг ҳисоботларини ҳамда тегишинча оилавий поликлиникаларнинг, қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш;

фуқаролар йиғинлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларига хос бўлмаган масалалар бўйича турли ишларга жалб этмаслик бўйича чораларни кўриш;

мунтазам равишда ташаббускор ва фаол бўлган жамоатчилик тузилмалари аъзоларини тегишли фуқаролар йиғини раисининг тавсияномаси асосида уларга бириктирилган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда моддий ва маънавий рағбатлантириш;

маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни мунтазам мониторинг қилиш, белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ўрганиш, жойларда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётган давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар кўриш бўйича таклифлар бериш;

деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

3. Маҳаллаларга бириктирилган туманлардаги секторлар раҳбарлари, Хусусан:

бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш натижалари бўйича аниқланган ҳамда ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан фуқаролар йиғинлари Кенгашлари таклифларини кўриб чиқиш ва ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш;

маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий вазият, жиноятчилик аҳволи, салбий ҳолатларни бартараф этиш жараёнлари, оммавий-маърифий тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан фуқаролар йиғинлари Кенгашлари аъзолари билан узвий ҳамкорлик ўрнатиш;

туманлардаги давлат ташкилотлари (газ, сув, электр энергияси, почта, махсустранс, тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш, солиқ, санитария-эпидемиология, нотариат кабилар)нинг маҳаллага бириктирилган ходимларининг фаолиятини маҳалладаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга сафарбар этиш тизими янада такомиллаштириш ва бу борада уларнинг масъулиятини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга ошириш.

Фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назорати соҳасидаги чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига ҳамда улар натижаларига кўра аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш.

Ҳурматли Умар Сафаевич!

Мазкур белгилаб берилган вазифаларга тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари виждонан ва садоқат билан ёндошса Муҳтарам Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган устувор йўналишларни бажариб, мақсадларимиз бир қадам олдинга силжиган бўлади.

Бир сўз билан айтганда маҳаллани халқнинг чинаккам маслакдоши ва кўмакдошига айлантирамиз деб сизни ишонтираман.

Эътиборингиз учун раҳмат!



Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech