Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этишда туман маҳаллалар кенгаши, маҳаллаларга бириктирилган давлат ташкилотлари ҳамда фуқаролар йиғини Кенгаши аъзоларининг вазифалари тўғрисида

МАЪРУЗА ТЕЗИСЛАРИ

Ассалому алайкум, Ҳурматли Умар Сафаевич!

Ҳурматли йиғлиш иштирокчилари!

Бугунги Сиз мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган маҳалла тизимида олиб борилаётган ишларни атрофлича таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларнинг ечими, олдимизда турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдингиз.

Ҳақиқатдан хам, маҳаллалар Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилган «Маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, таъбир жоиз бўлса, «Адолат тарозиси»га айланиши, ҳеч шубҳасиз, одамларнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди» деган устувор вазифалари асосида одамларнинг ўз муаммо ва таклифларини билдирадиган идорага айланиб бормоқда.

Энг муҳими, маҳалла ходимларининг уйма-уй юриб, одамларимизнинг ҳаётий муаммоларини ўрганаётгани, уларнинг турмуш ташвишлари ва қувончларига шерик бўлиб, дардини тинглаётгани, муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашаётгани айни хақиқатдир.

Бугунги кунда қайси маҳаллада давлат ва жамоат ташкилотлари билан хамкорлик тўғри ташкил этилган бўлса, фуқаролар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда нохуш ва кўнгилсиз ҳолатларга йўл қўйилмаяпти.

Қува туманида аҳоли билан мулоқотлар натижасида ҳали ўз ечимини топмаган қуйидаги масалаларга эътиборингизни қаратмоқчиман:

Маълумот учун: 13-Республика ишчи гуруҳи томонидан Қува туманидаги “Гулистон”, “Янгичек”, “Ободон”, “Қорамқум”, “Пандигон” ва “Навкент”номли маҳаллалардаги оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилди.

Ишчи гуруҳи томонидан 831 та хонадонга кирилиб, турли йўналишларда 878 та муаммолар аниқланди. Жумладан:

– оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит бўйича 3 та,

– табиий газ ва газ баллон билан таъминлаш бўйича 387 та,

– электр энергияси таъминоти бўйича 32 та,

– ичимлик суви таъминоти бўйича 20 та,

– йўлларни таъмирлаш бўйича 35 та,

– кўмир таъминоти бўйича 2 та,

– мактабгача таълим тизими бўйича 5 та,

– халқ таълими тизими бўйича 5 та,

– соғлиқни сақлаш тизими бўйича 90 та,

– ишга жойлаштириш бўйича 94 та,

– банк кредити бўйича 26 та,

– уй-жой таъминоти бўйича 25 та,

– ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича 1 та,

– тадбиркорлик бўйича 1 та,

– моддий ёрдамлар бўйича 49 та,

– бошқа масалалар бўйича 103 та муаммолар аниқланди.

Шундан, 11 март ҳолатига жами 702 та муаммо (79,9 фоиз) жойида ҳал этилди.

Қолган 176 та муаммони (20,1 фоиз) бартараф этиш бўйича “Йўл харитаси”га киритилди.

Бунга асосий сабаб, маҳаллаларга бириктирилган давлат ташкилотлари, туман маҳаллалар кенгаши ҳамда фуқаролар йиғини Кенгаши аъзоларининг оилалардаги муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш борасидаги фаолияти талаб даражасида эмаслиги кузатилди.

Ҳолбуки, оилаларда мавжуд муаммоларнинг қарийб
80 фоизи туманнинг ўзида ҳал бўладиган масалаларга киради.

Мисол учун, "Новкент" МФЙ Новкент кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро С.Турғунова бели мунтазам равишда оғрийди, оёғини босолмайди даволаниш учун эса маблағи йўқ. Натижада, фуқарони Туман марказий шифохонасининг неврология бўлимига ётқизилди.

Яна бир мисол, Новкент МФЙ Бешбулоқ кўчаси 191-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Ибрагимов суюлтирилган газ балон ажратишда ёрдам сўради, бу фуқаронинг хам масаласи ижобий хал этилди.

Ёки бўлмаса, шу маҳалланинг Новкент кўчаси 6 уйда яшовчи фуқаро У.Жамолованинг 1-гуруҳ ногирони қизи Ф.Валижоновага қаровчи бириктиришда амалий ёрдам сўради. Натижада, тиббий кўрикдан ўтказилиб, туман ижтимоий бўлимига мурожаат қилинди.

Яна бир мисол, Молия бўлимлари томонидан ҳар бир маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар сонига қараб, фуқаролар йиғинига керакли маблағлар ажратилмаётганлиги сабабли, фуқаролардан тушаётган кўплаб мурожаатлар қанотлантирилмаган.

Худди шундай, маҳалла фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси таркибида давлат томонидан ажратилаётган нафақаларнинг адолатли ва қонуний тайинлашда Молия, Солиқ ва Бандлик ҳамда меҳнат муносабатлари ходимлар аъзо бўлишларига қарамасдан иштирок этмаётганлиги натижасида нафақа ва моддий ёрдамлар нотўғри тайинланилиши ҳолатлари кузатилмоқда.

Энг қизиғи, Тижорат банклар ходимлари томонидан маҳаллаларда кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича имтиёзли равишда чорва моллари, истеъмол ҳамда иссиқхоналарни ташкил қилиш юзасидан кредитлар ажратиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмаганлиги натижасида аҳолининг кўпчилигини имтиёзли равишда кредитлар олишдан умуман хабари йўқ.

Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан маҳаллалардаги барча ишсизлар рўйхатини шакллантириш ҳамда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб уларни бандлигини таъминлаш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 799-сонли Қарорига асосан жамоат ишларига жалб этиш қониқарсиз аҳволда.

Тиббиёт бирлашмалари томонидан аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш мақсадида кам таъминланган оилалардаги тиббий химояга муҳтож фуқаролар соғлигини тиклаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда тиббий кўрик натижаларига асосан тегишли даволаш муассасасига жойлаштириш ишлари талаб даражасида эмас.

Яна бир мисол, кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадини кўпайтириш мақсадида уларда томорқа ер майдонларидан фойдаланиш натижадорлиги ўзининг ижобий самарасини бермаган.

Шунга ўҳшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин, лекин аҳолининг кўплаб муаммолари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, фуқаролар томонидан кўтарилган оддий масала ҳам мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан ижобий ҳал қилиб берилмаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатларни олдини олиш бўйича туман маҳаллалар Кенгаш аъзолари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган давлат ташкилотлари ходимлари томонидан ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги бўйича умуман ташаббус кўрсатилмаган.

Ҳурматли Умар Сафаевич!

Сиз таъкидлаган ҳамда юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга оширишни зарур деб биламан.

Биринчидан, бир хафта муддатда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳамда маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида туман маҳаллалар кенгаши аъзоларини маҳаллаларга бириктириш ҳамда шахсий масъулият ва жавобгарлигини белгилаш;

Кенгаш аъзолари:

маҳаллалардаги ижтимоий соҳа объектлари самарали фаолиятини ташкил этиш, мавжуд муаммоларини бартараф этади;

ҳар куни маҳаллага бириктирилган давлат ташкилотлари ходимлари ва фуқаролар йиғини Кенгаши аъзоларининг амалга оширган ишларини муҳокама қилади;

фуқаролар йиғинлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларига хос бўлмаган масалалар бўйича турли ишларга жалб этмаслик бўйича чораларни кўради;

ҳар куни камида 10 та хонадонларга кириб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ишсизларни бандлигини таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, кредитлар ажратиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, ногиронлик аравачалари билан таъминлаш каби муаммоларни ҳал этади.

Иккинчидан, маҳаллалардаги профилактика инспекторлари, таълим ва тиббиёт муассасалари, тегишли ташкилотларнинг (бандлик, газ, сув, электр, солиқ, санитария-эпидемиология маркази, «Махсустранс») маҳаллаларга бириктирилган инспекторлари фаолияти танқидий кўриб чиқиш ҳамда кам таъминланган оилалардаги мавжуд муаммоларини самарали ҳал этишдаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;

Учинчидан, кам таъминланган оилаларни қўллаб қувватлашда фаолияти қониқарсиз бўлган фуқаролар йиғинлари раисларини маҳаллий матбуотда ва телевиденияда эълон қилиш;

Тўртинчидан, “Сувоқова” корхонаси томонидан аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини аниқлаш, эскирган оқова сув қувурларини таъмирлаш ҳамда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, график асосида ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан
2018 йилга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқиш.

Бешинчидан, “Тумангазтаъминот” корхонаси томонидан аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эхтиёжини ўрганиб чиқиш ҳамда аҳолининг табиий газдан мавжуд сунъий равишда кўпайтирилган қарздорликларга аниқлик киритиш ва аҳолининг эхтиёжидан келиб чиқиб, суюлтирилган газ билан таъминлаш чораларини кўриш.

Олтинчидан, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан аҳолининг хақиқий ишсизлар рўйхатини қайтадан шакллантириш ҳамда аҳолининг қизиқишларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли Қарорига асосан жамоат ишларига жалб этиш.

Еттинчидан, Тижорат банклари томонидан маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича имтиёзли равишда чорва моллари, истеъмол ҳамда иссиқхоналарни ташкил қилиш юзасидан имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича хонадонма-хонадон кириб аҳолининг эҳтиёжини ўрганиб чиқиш.

Саккизинчидан, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар ойда фуқаролар йиғинлари муҳокама қилиш тартибини жорий этиш.

Тўққизинчидан, Маҳаллалар кенгаши томонидан ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошадиган фуқаролар йиғинлари ходимлари (йиғин раислари, масъул котиблар, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбарлари) фаолиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилиб, фуқаролар йиғинлари Кенгашларида муҳокама қилиш.

Ўнинчидан, Маҳаллалар кенгаши томонидан фуқаролар йиғинлари Кенгашлари, 8 та жамоатчилик комиссиялари, «Ота-оналар университети», «Қайноналар кенгаши», «Нуронийлар жамоатчилик кенгаши», тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг таркибларини қайтадан кўриб чиқиш.

Ўн биринчидан, Маҳаллалар кенгаши, Ички ишлар, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар юзага келишининг туб сабабларини аниқлаш, уларни содир этишга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш масаласини ҳар ойда бир маротаба маҳаллалар кенгашида ҳамда ҳар хафтада бир маратоба фуқаролар йиғини кенгашида муҳокама этиш юзасидан режа жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

Ўн иккинчидан, Тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳолининг соғлигини яхшилаш мақсадида кам таъминланган оилалардаги тиббий химояга муҳтож фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда тиббий кўрик натижаларига асосан тегишли даволаш муассасасига жойлаштириш чораларини кўриш.

Ҳурматли Умар Сафаевич!

Белгилаб олган режа ва мақсадларимизни амалга оширишда фуқаролар йиғинлари ходимларини фаол иштирок этишини таъминлаймиз.

Бир сўз билан айтганда маҳаллани халқнинг чинаккам маслакдоши ва кўмакдошига айлантирамиз деб сизни ишонтираман.

Эътиборингиз учун раҳмат!



Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech