Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этишда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада такомиллаштириш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш тўғрисида

МАЪРУЗА ТЕЗИСЛАРИ

Ассалому алайкум, Ҳурматли Умар Сафаевич!

Ҳурматли йиғлиш иштирокчилари!

Бугун Сиз яна бир бор ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш масалаларига алоҳида эътиборингизни қаратиб, бу маслалар нақадар муҳим эканлигини такидлаб, Андижон вилояти фаолларига аниқ топшириқлар бердингиз.

Бу борада, бизлар томонимиздан жойларда ижтимоий маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этишда борасидаги ишларимиз бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг таъсири ва роли умуман сезилмаётганлигини яна бир бор таъкидладингиз.

Бунга асосий сабаб, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла раиси ва профилактика инспекторлари доимий равишда оилалар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўришда улар ўртасидаги ҳамкорлик тизими ишламаётганлиги билан изоҳлашимиз мумкин.

Маълумки, бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан одамларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилишдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишлаб бир неча бор тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилган бўлишига қарамасдан ҳудудларда кўплаб муаммолар мавжудки, улар ҳанузгача ўз ечимини топмай келмоқда.

Бунга яққол мисол сифатида, Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани, Фарғона вилоятининг Риштон тумани, Наманган вилоятининг Косонсой туманларида аҳолининг дарду ташвишлари билан яқиндан ўртоқлашиб, гувоҳи бўлдик.

Мисол учун, Қўрғонтепа тумани Хонкўча МФЙ А.Жомий кўчаси
2-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Абдусатторовнинг хонадонига табиий газ етиб бормаган бўлишига қарамасдан 1,5 млн сўм қарздорлиги мавжудлигини қандай изоҳлаш мумкин.

Ёки бўлмаса, Нафосат МФЙ Баркамол кўчаси 40-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Бўлакбоев электр сим ёғочларни янгилаш бўйича электр тармоқлари корхонасига;

Соҳибқирон МФЙ Жаннатбоғи кўчаси, 25-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Х. Ибрагимов ичимлик суви муаммоси бўйича "Сувокава" бўлимига;

Пахтачи МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Бектемиров иш билан бандлигини таъминлаш бўйича бандлика кўмаклашиш марказига;

Хуробод МФЙ Олмабоғ кўчаси 122-уйда истиқомат қилувчи фуқаро М.Хасанова қорамол олишда кредит беришни учун Марказий банкга;

Маъмуробод МФЙ Наъмуна кўчаси 20-уйда истиқомат қилувчи фуқаро С.Нурматова фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам сўраб Ички ишлар бўлимига бир неча бор мурожаат қилишларига қарамасдан ижобий хал қилиб берилмаган.

Бунақа мисолларни кўплаб келтириш мумкин, лекин аҳолининг кўплаб муаммолари ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, фуқаролар томонидан кўтарилган оддий масала ҳам мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан ижобий ҳал қилиб берилмаётганлиги аниқланди.

Ҳурматли Умар Сафаевич!

Муаммоларнинг энг кўпи аҳолини суюлтирилган газ, кўмир, ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш, ишсизлик ҳамда табиий газ ва электр энергиядан сунъий равишда қарздорликни ортиғи билан ёзилиши оқибатида келиб чиқмоқда.

Ваҳоланки, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан ишсиз фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрда “Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги
799-сонли Қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор билан маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича бир қанча имкониятлар яратилган бўлишига қарамасдан хозирги кунга қадар бажарилмасдан келинмоқда.

Ёки бўмаса, тижорат банклари томонидан давлат томонидан кам таъминланган оилаларга имтиёзли равишда чорва моллари, истеъмол ҳамда иссиқхоналарни ташкил қилиш юзасидан кредитлар ажратиш бўйича ҳам Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган қарорда белгиланган вазифалар юзасидан тегишли тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмаган.

Яна бир мисол, солиқ идоралари томонидан фаолияти тўхтаб қолган кичик корхоналарни жонлантириш ҳамда ривожлантириш, уларнинг фаолиятини имтиёзли равишда қонуний хужжатлар асосида ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хам қониқарсиз аҳволда.

Хонадонларга кириш ҳамда аҳоли билан мулоқот натижасида, жуда кўплаб камчиликлар ойдинлашди. Қўпол қилиб айтганда, тумандаги мутасадди раҳбарлар шуғулланмай келган қанча-қанча муаммолар аниқланди, уларни бартараф этишга ҳаракат қилдик.

Муҳтарам Президентимиз ҳар бир раҳбар одамларнинг ичига кириб бориши керак, агар тепадан жойларга ўзимиз бориб ўрганмасак, жойлардаги раҳбарлар халқ нимани хоҳлаётганини билмай ўтади” деган гапларига ўзим ҳам амин бўлдим.

Бу эса, жойларда аниқланган муаммоларни ҳал қилишга, давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ижтимоий ҳамкорликни кучайишига ҳамда халқ билан мулоқотни мунтазам амалга ошишига ва аҳолининг ижро ҳокимиятига бўлган ишончини ортишига олиб келади.

Мазкур ҳолатларни олдини олиш мақсадида Муҳтарам Президентимизнинг кўрсатмалари асосида маҳаллаларда юзага келаётган турли муаммоларни аниқлаш, уларнинг юзага келиш сабабларини таҳлил қилиш ва бартараф этишда жамоатчилик тузилмалари ролини кучайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралда «Маҳалла институтини янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 117-сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан давлат ва жамоат ташкилотлари фаолияти юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда жамоатчилик тузилмалари ролини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, фуқаролар йиғинларидаги асосий фаолият йўналишлар бўйича жамоатчилик комиссиялар, йиғин раисининг ёшлар масалалари, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, “Ота-оналар университети”, “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши, “Қайноналар кенгаши” ҳамда “Маслаҳат марказ”ларининг ҳафталик, ойлик, чораклик иш фаолиятлари бўйича намунавий Иш режаларини ишлаб чиқаяпмиз.

Шунингдек, маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан кўчабоши (уйбоши)ларнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш ҳамда фаолиятини самарали йўлга қўйиш юзасидан Концепция лойиҳасини ишлаб чиқаяпмиз.

Сиз таъкидлаган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидаги вазифаларни амалга оширишни зарур деб биламан.

Биринчидан, “Сувоқова” корхонаси томонидан бир хафта муддатда аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини аниқлаш, эскирган оқова сув қувурларини таъмирлаш ҳамда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, график асосида ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан 2018 йилга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқиш.

Иккинчидан, “Тумангазтаъминот” корхонаси томонидан бир хафта ичида аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эхтиёжини ўрганиб чиқиш ҳамда аҳолининг табиий газдан мавжуд сунъий равишда кўпайтирилган қарздорликларга аниқлик киритиш ва аҳолининг эхтиёжидан келиб чиқиб, суюлтирилган газ билан таъминлаш чораларини кўриш.

Учинчидан, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бир хафта ичида аҳолининг хақиқий ишсизлар рўйхатини қайтадан шакллантириш ҳамда аҳолининг қизиқишларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли Қарорига асосан жамоат ишларига жалб этиш.

Тўртинчидан, Тижорат банклари томонидан бир хафта муддтда маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича имтиёзли равишда чорва моллари, истеъмол ҳамда иссиқхоналарни ташкил қилиш юзасидан имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича хонадонма-хонадон кириб аҳолининг эҳтиёжини ўрганиб чиқиш.

Бешинчидан, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар ойда фуқаролар йиғинлари муҳокама қилиш тартибини жорий этиш.

Олтинчидан, Маҳаллалар кенгаши томонидан ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошадиган фуқаролар йиғинлари ходимлари (йиғин раислари, масъул котиблар, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбарлари) фаолиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилиб, фуқаролар йиғинлари Кенгашларида муҳокама қилиш.

Еттинчидан, Маҳаллалар кенгаши томонидан фуқаролар йиғинлари Кенгашлари, 8 та жамоатчилик комиссиялари, «Ота-оналар университети», «Қайноналар кенгаши», «Нуронийлар жамоатчилик кенгаши», тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат маркази, «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзоларининг таркибларини қайтадан кўриб чиқиш.

Саккизинчидан, Маҳаллалар кенгаши томонидан “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва аъзоларининг фаолиятини баҳолаш рейтинги мезонини ишлаб чиқиш.

Тўққизинчидан, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир хафта муддатда маҳаллаларда нотинч ва ноқобил оилалар билан ишлаш механизмлари ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этиш.

Ўнинчидан, Маҳаллалар кенгаши, Ички ишлар, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир хафта муддатда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар юзага келишининг туб сабабларини аниқлаш, уларни содир этишга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш масаласини ҳар ойда бир маротаба маҳаллалар кенгашида ҳамда ҳар хафтада бир маратоба фуқаролар йиғини кенгашида муҳокама этиш юзасидан режа жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

Ўн иккинчидан, Тиббиёт бирлашмаси томонидан икки хафта муддатда аҳолининг соғлигини яхшилаш мақсадида кам таъминланган оилалардаги тиббий химояга муҳтож фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда тиббий кўрик натижаларига асосан тегишли даволаш муассасасига жойлаштириш чораларини кўриш.

Ўн учинчидан, маҳаллаларга бириктирилган мутасадди ташкилотлар (бандлик, электр энергияси, газ, ичимлик суви, санитария-эпидемиология, почта, солиқ, банк кабилар)нинг масъул ходимларининг оилалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишдаги ролини, масъулиятини ҳамда жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш.

Ҳурматли Умар Сафаевич!

Белгилаб олган режа ва мақсадларимизни амалга оширишда фуқаролар йиғинлари ходимларини фаол иштирок этишини таъминлаймиз.

Бир сўз билан айтганда маҳаллани халқнинг чинаккам маслакдоши ва кўмакдошига айлантирамиз деб сизни ишонтираман.


Эътиборингиз учун раҳмат!



Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech