Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Каюмов Хайрулла Забихуллаевич
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари
Телефон:
(71) 239-14-31
Факс:
(71) 239-14-31
Электрон почта: info@ts.rmk.uz

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Низомга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика кенгаши бошқарувнинг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппаратининг фуқаролар йиғинларида кексалар ва фаҳрийлар билан ишларни мувофиқлаштиради;
  • туман кенгаш раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда раҳбарлик қилади;
  • фуқаролар йиғинларининг экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ва жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссиялари фаолиятига раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради, унинг фаолиятини ташкил этишга услубий, амалий кўмаклашади, тегишли маълумотларни тўплайди, унинг фаолиятига оид маълумотларни таҳлил қилади;
  • фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари» фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, республика кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги йиғилишлари баёнларида белгиланган фаолият йўналишларига оид бандлар ижросини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгашининг йиллик иш режаси, Давлат дастурида фаолият йўналишига доир белгиланган бандлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширилишини ташкиллаштиришда иштирок этади;
  • Вазирлар Маҳкамаси, республика кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларига маълумот тайёрлайди;
  • ҳар чоракда Тошкент шаҳар кенгаши иш режасига асосан фаолият йўналишига доир ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан туман кенгашлари ҳисоботлари асосида Тошкент шаҳар кенгашига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлайди;
  • фаолият йўналишига доир ахборот-таҳлил ишларини амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ва туман кенгашлар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилинишини ва улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича кенгашнинг Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини таъминлайди, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар ва Тошкент шаҳар кенгаши йиғилишларига киритиб боради, илғoр иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
  • маҳаллаларда томорқа имкониятларидан фойдаланиш, деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш, чорва моллари, паррандачиликни ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, мониторингини йўлга қўйишда фуқаролар йиғинларига кўмаклашади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришда илғор усуллар асосида ўқув жараёнларини ташкил этади ва услубий ёрдамлар кўрсатади ҳамда мониторинг ишларини йўлга қўяди;
  • соҳага доир услубий, маънавий-маърифий адабиётларни чиқаришга масъул ҳисобланади;
  • конференциялар, семинарлар, Тошкент шаҳар кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар киритади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари Низомида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини, йиллик иш режасида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлашга қаратилган мониторингини юритади;
  • ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви раисига таклиф киритади;
  • фаолият йўналишидан келиб чиқиб кенгашнинг туман кенгашлар ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрланишини ташкиллаштиради;
  • фуқаролар йиғинларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, унинг ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, коммунал тармоқларни ривожлантиришга кўмаклашади;
  • кўрик танловларни ташкил этади ҳамда аҳолининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишини таъминлаш бўйича экологик дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
  • тизимда йўналишга доир ҳисобот усулини йўлга қўйиш, ўзаро фаолиятларни мувофиқлаштириш, мониторинглар ташкил этиш ва ижро назоратини таъминлаш, намунали иш натижаларини амалда кенг қўллаш бўйича таклифлар киритади;
  • кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлайди;
  • ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган 
  • оилаларлаги қариялар, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва улар ижросини таъминлайди;
  • кекса авлод вакиллари, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жойларини тартибга келтириш, улар ҳолидан хабар олиш тадбирларини амалга оширилишига кўмаклашади;
  • маҳалаларда кекса ва фахрийлар ҳамда ногиронларни қўллаб-қувватлашда биринчи навбатда пенсия, ижтимоий ва тиббий хизматлар юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш бўйича ишлаш тизимини шакллантиради, бу ишлаш тизимини барча маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этади, керакли услубий тавсиялар тайёрлашда қатнашади;
  • маҳаллаларда 1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти қатнашчилари шунингдек ёрдамга мухтож кексалар ва фахрийларга доимий хизмат кўрсатиш, уларнинг турмуш тарзи, саломатлиги ва оилавий шароитларини ўрганиш бўйича ишлаш механизмини шакллантиради, бу ишлаш тизимини барча маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этади, керакли услубий тавсиялар тайёрлашда қатнашади;
  • маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар томонидан жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш йўналишида семинар ўқувлар ташкил қилади, керакли услубий тавсияномалар тайёрлашда иштирок этади;
  • маҳаллаларда кексалар ва фахрийлар томонидан маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш масалаларини кўриб чиқиш, жиноят содир этган уюшмаган ёшлар билан ишлаш механизмини йўлга қўйиш бўйича ишлаш тизимини шакллантиради, бу ишлаш тизимини барча маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этади, керакли услубий тавсиялар тайёрлашда қатнашади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш йўналишида ўтказилаётган ўқув семинарларда иштирок этади ҳамда маърузаларни тайёрлайди;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширилишини таъминлайди;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан фуқаролар йиғинларининг ижтимоий шерикчилик асосида ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир амалга оширилган ишлар ва турли тадбирларни босма, электрон оммавий ахборот воситалари ва телерадио каналлари орқали ёритилишини ташкил этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ва маҳаллалар томонидан миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги тизимли ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб боришда иштирок этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда маҳаллаларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлигини таъминлашда иштирок этади, ушбу ҳамкорликни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди;
  • босма, электрон оммавий ахборот воситалари ва телерадио каналлари орқали ёритилишини ташкил этади жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг илғор тажрибаларини Кенгашнинг расмий веб-сайтига, «Mahalla» газетаси, «Mahalla ko‘zgusi» илмий-оммабоп журнали ҳамда республикамиздаги босма оммавий ахборот воситалари, телевидение ва радио орқали мунтазам равишда ёритиб бориш ишларида иштирок этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши фаолиятини ёритишда марказий телерадиоканаллар, марказий газеталар билан ҳамкорлик медиа-режаси тузилишини таъминлайди ҳамда унинг ижросини йўлга қўяди;
  • оммавий ахборот воситаларида маҳаллалар фаолиятига оид масалаларни таҳлил этади ва ҳафталик маълумотларни (дайжест) тайёрлашни ташкил этади;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли туман кенгашларнинг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Ду
Се
Чо
Па
15:00 - 17:00
Жу
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech