Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Алланазарова Норжон Жуманозоровна
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг диний-марифий ишлари бўйича ўринбосари
Телефон:
(71) 239-49-47
Факс:
(71) 239-49-47
Электрон почта: info@ts.rmk.uz

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Низомга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика ва Тошкент шаҳар кенгаши бошқарувининг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппаратининг фуқаролар йиғинларида диний-маърифий ишларни мувофиқлаштиради, ушбу йўналиш фаолиятига раҳбарлик қилади; 
  • туман кенгашлари раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради;
  • фуқаролар йиғинларининг яраштириш, маърифат ва маънавият масалалари бўйича, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялари ва фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда мувофиқлаштиради;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, республика кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги йиғилишлари баёнларида белгиланган фаолият йўналишларига оид бандлар ижросини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгашининг йиллик иш режаси, Давлат дастурида фаолият йўналишига доир белгиланган бандлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширилишини ташкиллаштиришда иштирок этади;
  • Вазирлар Маҳкамаси, республика кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларга маълумот тайёрлайди;
  • маҳаллаларда тегишли комиссиялар фаолиятининг самарали ташкил этилишига амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
  • ҳар чоракда Тошкент шаҳар кенгаши иш режасига асосан фаолият йўналишига доир ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан туман кенгашлари ҳисоботлари асосида Тошкент шаҳар кенгашига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши раисининг йўналишлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш аъзолари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги, Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликни амалга оширади;
  • фаолият йўналишига доир ахборот-таҳлил ишларини амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилинишини ва улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича кенгашнинг Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини таъминлайди, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар, Тошкент шаҳар ва республика кенгаши йиғилишларига киритиб боради, илғoр иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришда илғор усуллар асосида ўқув жараёнларини ташкил этади ва услубий ёрдамлар кўрсатади ҳамда мониторинг ишларини йўлга қўяди;
  • фаолият йўналишидан келиб чиқиб туман кенгашлари ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрланишини ташкиллаштиради;
  • соҳага доир услубий, маънавий-маърифий адабиётларни чиқаришга масъул ҳисобланади;
  • конференциялар, семинарлар, Тошкент шаҳар кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар киритади;
  • ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви раисига таклиф киритади;
  • фуқаролар йиғинларига аҳоли орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни белгилайди;
  • маҳаллаларда ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини назорат қилади;
  • «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди;
  • йўналиш доирасида қарор ва тадбирлар режасини тайёрлайди ва бажарилишини таъминлайди, умумлаштиради, таҳлил этади, туман кенгашлари ва фуқаролар йиғинларининг мазкур йўналишларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйишда кўмаклашади; 
  • йўналиш бўйича қонунчилик нормалари, режа, дастур, топшириқларни туман кенгашлари ва фуқаролар йиғинларига етказилишини таъминлайди, амалиётга тадбиқ этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади, бажарилишини назорат қилади; 
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашлари тизимида диний-маърифий йўналишидаги ишларни йўлга қўяди, бу борада бош мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради; 
  • туман кенгашлари раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда бош мутахассислар фаолиятига услубий-амалий жиҳатдан кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;
  • йўналишга доир кенгаш қарорлари ва бошқа ҳужжатлар, дастур ва режалар ижросини таъминлайди, мазкур йўналишда иш юритиш, режалаштириш, ҳужжатлар билан ишлаш тартибларини йўлга қўяди ҳамда мавжуд ҳолатни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; 
  • фаолият йўналиши бўйича туман кенгашларнинг ҳар чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар ва мавжуд муаммоларни йиғади, таҳлил қилади, маълумот ва ҳисоботларни тайёрлайди, шу асосда мазкур йўналишни такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳафталик, ойлик, чораклик иш фаолиятлари бўйича, шунингдек, маслаҳатчи фаолияти тўғрисидаги Намунавий Низом асосида маслаҳатчи фаолиятига оид иш режаларини, ҳужжатлар йиғма жилди (номенклатураси)ни ишлаб чиқади;
  • фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини намунавий низом асосида йўналтириб боради, йилнинг ҳар чорагида маслаҳатчилар фаолиятига оид маълумотларни йиғади, таҳлил қилади, шу асосда уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқади, услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатиб боради;
  • фуқаролар йиғинларининг Яраштириш, Хотин-қизлар билан ишлаш, Маънавият ва маърифат комиссиялари, «Ота-оналар университети», Қайноналар кенгаши фаолияти самарадорлигини ўрганади, уларнинг фаолиятига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, ижобий тажрибаларни кенг оммалаштириш юзасидан таклифлар, Тошкент шаҳар кенгаши қарори, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга ошириш юзасидан таклиф киритади; 
  • мазкур йўналишда қарор ва тадбирлар режасини тайёрлайди 
  • ва бажарилишини таъминлайди, фуқаролар йиғинларининг мазкур йўналишларда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйишда кўмаклашади;
  • ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туман кенгашлари раисларининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари ва йўналиш бўйича бош мутахассислари, шунингдек, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг билим ва малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарларни ташкил этади;
  • туман кенгашлар ва фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий тарғибот ишларини йўлга қўяди, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий ёрдамлар кўрсатади;
  • маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштиради, йўналишдан келиб чиқиб қайд этилган кўрсаткичларни таҳлил этиб боради, таҳлил натижаларига кўра, салбий ҳолатлар нисбатан кўп қайд этилган ҳолатларда тегишли тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифлар киритади ва бажарилишини таъминлайди; 
  • маҳаллаларда диний экстремизмга мойил бўлган оилалар аъзолари
  • ва аҳоли ўртасида профилактик ишларини олиб бориш, уларнинг дунёқараши ҳамда оиласидаги муҳитни ўрганиш, таҳлил қилиш ва зарур тадбирлар белгилаш юзасидан фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради, уларга амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатади;
  • оилаларнинг маънавий асосларни мустаҳкамлаш, уларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тегишли чораларни кўради;
  • тўй-ҳашам ва бошқа маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича туман кенгашлар ва фуқаролар йиғинлари томонидан маърифий тадбирлар, тарғибот ишларини амалга оширилишини назорат қилади, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди; 
  • маҳаллаларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмушнинг салбий оқибатларининг олдини олиш, ушбу ҳолатларнинг аксарияти оилавий ажримларга олиб келаётганлигини ёш оила қурувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш тадбирларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқади, амалиётга тадбиқ этиш юзасидан таклиф киритади;
  • маҳаллаларда ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида фарзанд тарбиясида ота-она бурчи ва масъулиятини ошириш борасида «Ота-оналар университетлари» фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади; 
  • маҳалла маслаҳатчилари ва маслаҳатчи аъзо бўлган тегишли комиссиялар фаолияти самарадорлигини ўрганади, уларнинг фаолиятига услубий ва амалий ёрдам кўрсатади, ижобий тажрибаларни кенг оммалаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади. Бу борада Тошкент шаҳар кенгаши қарори, чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади; 
  • фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ўртасида, шунингдек, фуқаролар йиғинидаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш бўйича кўрик-танловлар ўтказишни ташкил этади; 
  • фуқаролар йиғинлари ходимлари ҳамда жамоатчилик тузилмалари аъзоларининг маънавий-маърифий, ҳуқуқий билимларини ошириб бориш механизмини ишлаб чиқади, амалиётга тадбиқ этади; 
  • фуқаролар йиғинларига жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтиришда маънавий-маърифий, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини тизимли ва манзилли тарзда амалга оширилишига кўмаклашади, бу борада ҳамкор ташкилотларнинг имкониятларидан унумли фойдаланади, ҳамкорликда тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш ишларини йўлга қўяди;
  • тарғибот тадбирлари учун материаллар ва фуқаролар билан амалга ошириладиган якка тартибдаги ишлар учун тавсиялар ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий-амалий ёрдам кўрсатади;
  • йўналиш бўйича қонунчилик нормалари, режа, дастур, топшириқлар, туман кенгашларнинг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғинларининг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, тегишли комиссиялар фаолиятига оид ҳужжатларни туман кенгашлар ҳамда фуқаролар йиғинларига етказилишини таъминлайди ва бажарилишини назорат қилади; 
  • туман кенгашларнинг диний-маърифий масалалар йўналишида фуқаролар йиғинларига кўмаклашиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида йўналишга доир кенгаш қарорлари ва бошқа ҳужжатлар, дастур ва режалар ижросини таъминлайди, мазкур йўналишда иш юритиш, режалаштириш, ҳужжатлар билан ишлаш тартибларини йўлга қўяди ҳамда мавжуд ҳолатни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
  • Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир амалга оширилган ишлар ва турли тадбирларни босма, электрон оммавий ахборот воситалари ва телерадио каналлари орқали ёритилишини ташкил этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ва маҳаллалар томонидан миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги тизимли ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб боришда иштирок этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда маҳаллаларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлигини таъминлашда иштирок этади, ушбу ҳамкорликни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди;
  • босма, электрон оммавий ахборот воситалари ва телерадио каналлари орқали ёритилишини ташкил этади жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг илғор тажрибаларини Кенгашнинг расмий веб-сайтига, «Mahalla» газетаси, «Mahalla ko‘zgusi» илмий-оммабоп журнали ҳамда республикамиздаги босма оммавий ахборот воситалари, телевидение ва радио орқали мунтазам равишда ёритиб бориш ишларида иштирок этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши фаолиятини ёритишда марказий телерадиоканаллар, марказий газеталар билан ҳамкорлик медиа-режаси тузилишини таъминлайди ҳамда унинг ижросини йўлга қўяди;
  • оммавий ахборот воситаларида маҳаллалар фаолиятига оид масалаларни таҳлил этади ва ҳафталик маълумотларни (дайжест) тайёрлашни ташкил этади;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли туман кенгашининг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Ду
Се
Чо
Па
Жу
15:00 - 17:00
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech