Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Айдаралиев Икром Комилджонович
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари
Телефон:
(71) 239-13-04
Факс:
(71) 239-13-04
Электрон почта: info@ts.rmk.uz

  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Низомга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари ҳамда йиғилиш баёнлари, Республика ва Тошкент шаҳар кенгаши бошқарувининг қарор, фармойиш, буйруқ ва йиғилиш баёнлари ижросини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппаратининг фуқаролар йиғинларида ёшлар билан ишлашни мувофиқлаштириш, ҳуқуқ-тартибот ва оммавий спортни ривожлантириш масалалари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда улар ишини мувофиқлаштиради;
  • туман кенгашлари раисларининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосарлари, фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳамда фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда улар ишини мувофиқлаштиради;
  • фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича фуқаролар йиғинларининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялари, тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича комиссиялари ҳамда фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари иш фаолиятини  мувофиқлаштиради, ушбу комиссиялар фаолиятининг самарали ташкил этилишига амалий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
  •   «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ижросини таъминлашда, Тошкент шаҳар ва туман кенгашларининг фаолиятини самарали ташкил этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
  • Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ижросини таъминлашда фуқаролар йиғинларига кўмаклашади;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси, республика кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги йиғилишлари баёнларида белгиланган фаолият йўналишларига оид бандлар ижросини таъминлайди;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда соҳа фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашда, Тошкент шаҳар ва туман кенгашларининг фаолиятини самарали ташкил этишда услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;
  • Тошкент шаҳар кенгашининг йиллик иш режаси, Давлат дастурида фаолият йўналишига доир белгиланган бандлар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширилишини ташкиллаштиришда иштирок этади;
  • Вазирлар Маҳкамаси, республика кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўналишлар бўйича йиғилишлар юзасидан ўтказиладиган селектор ва мажлисларга маълумот тайёрлайди;
  • ҳар чоракда Тошкент шаҳар кенгаши иш режасига асосан фаолият йўналишига доир ҳисоботлар тайёрланишини таъминлайди, ҳар ойда Давлат дастури тадбирларининг бажарилиши юзасидан туман кенгашлар ҳисоботлари асосида Тошкент шаҳар кенгашига маълумот тақдим этиб борилишини таъминлайди;
  • фаолият йўналишига доир ахборот-таҳлил ишларини амалга ошириш учун Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг тизимлаштирилган маълумотлар банкини ташкил этади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятини таҳлил қилинишини, улар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши раисининг йўналишлар бўйича ўринбосарлари, кенгаш аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликни амалга оширади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқаролар йиғинлари фаолиятининг доимий-узвий боғлиқлигини таъминлайди, иш натижаларини тегишли идоралар, комиссиялар, Тошкент шаҳар ва республика кенгаши йиғилишларига киритиб боради, илғoр иш тажрибаларни оммалаштириш ишларини ташкил этади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича туман кенгашлари ходимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг билими, малакаси, савиясини ошириш, уларда замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришда илғор усуллар асосида ўқув жараёнларини ташкил этади ва услубий ёрдамлар кўрсатади ҳамда мониторинг ишларини йўлга қўяди;
  • соҳага доир услубий, маънавий-маърифий адабиётларни чиқаришга масъул ҳисобланади;
  • конференциялар, семинарлар, Тошкент шаҳар кенгаши ва бошқа йиғилишларга маълумотлар киритади;
  • фаолият йўналишига доир масалалар бўйича Тошкент шаҳар кенгаши Низомида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини, йиллик иш режасида назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижроси юзасидан мониторинг юритади;
  • ўз хизмат вазифаларини талаб даражасида бажармаётган ходимларга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви раисига таклиф киритади;
  • фаолият йўналишидан келиб чиқиб, туман кенгашлари ходимлари фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрланишини ташкиллаштиради;
  • оммавий ахборот воситалари орқали самарали тарғибот ишларини кенг йўлга қўяди;
  • маҳаллаларда аҳоли, ёшларни маънавий қадриятлар, ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, осойишталикни таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт соҳаларига доир тадбирларни амалга ошириш шунингдек, байрам ва бошқа оммавий тадбирларни уюштиришда фуқаролар йиғинларига услубий-амалий ёрдамлар кўрсатади, бу борада тадбирлар режасини тайёрлайди ва бажарилишини назорат қилади; 
  • фуқаролар йиғинларига аҳоли орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантириш, ижтимоий, сиёсий барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг тарғибот усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишга кўмаклашади;
  • маҳалла аҳлининг ташаббускорлигини оширишда қулай моддий ва маънавий шароитлар яратиб беришда кўмаклашади, ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришга амалий ёрдам кўрсатади;
  • маҳаллаларда аҳоли, вояга етмаганлар, ёшлар ўртасида маданият ва спорт соҳаларига доир тадбирларни амалга ошириш, кўрик-танловлар, спорт мусобақаларини ташкил этишда фуқаролар йиғинларига услубий-амалий ёрдамлар кўрсатади, бу борада тадбирлар режаси бажарилишини назорат қилади;
  • ёш авлодни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига фуқароларни навбатдаги чақирув, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни хизматдан бўшатиш каби тадбирлар доирасида фуқаролар йиғинларига услубий ёрдамлар кўрсатади;
  • вояга етмаганлар ишлари бўйича ва бошқа ёшлар ва вояга етмаганлар йўналишларига оид комиссиялар фаолиятида иштирок этади ҳамда йўналишга доир режа ва дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • вояга етмаганлар давомати, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларини таълим билан қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчилар бандлигини таъминлашда фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва мониторингини юритади;
  • болалар майдончаларидан тўғри фойдаланиш ва уларни сақлаш, болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишида майдончаларнинг аҳамиятини тарғиб этиш, намунавий спорт майдончаларини лойиҳалар асосида қуриш ва таъминлаш каби таҳлилларни юритишни назорат қилади;
  • маҳаллаларда диний экстремизмга мойил бўлган шахслар билан тарғибот ишларини олиб бориш, уларнинг дунёқараши ҳамда оиласидаги муҳитни ўрганиш, таҳлил қилиш ва зарур тадбирлар белгилаш юзасидан фуқаролар йиғинларига амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатиш, республика кенгашининг диний-маърифий бўлими билан ҳамкорлик қилади;
  • фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси фаолиятига услубий-амалий ёрдам кўрсатиб боради, тааллуқли ташкилотлар, ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорлик ишларини ташкил этишга кўмаклашади;
  • одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси, Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот йўналишларига оид комиссиялар, Коррупцияга қарши курашиш комиссияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг мувофиқлаштирувчи Кенгаши фаолияти йўналишига доир режа, дастурлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;
  • фуқаролар йиғинларининг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этишдаги иштирокини фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади ҳамда фаолият жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдамлар кўрсатади ва мониторинг қилади;
  • Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир амалга оширилган ишлар ва турли тадбирларни босма, электрон оммавий ахборот воситалари ва телерадио каналлари орқали ёритилишини ташкил этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ва маҳаллалар томонидан миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш борасидаги тизимли ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб боришда иштирок этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда маҳаллаларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ижтимоий шериклик асосидаги ҳамкорлигини таъминлашда иштирок этади, ушбу ҳамкорликни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди;
  • босма, электрон оммавий ахборот воситалари ва телерадио каналлари орқали ёритилишини ташкил этади жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг илғор тажрибаларини Кенгашнинг расмий веб-сайтига, «Mahalla» газетаси, «Mahalla ko‘zgusi» илмий-оммабоп журнали ҳамда республикамиздаги босма оммавий ахборот воситалари, телевидение ва радио орқали мунтазам равишда ёритиб бориш ишларида иштирок этади;
  • жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, бу борадаги илғор тажрибаларни кенг ёритиб борилишини ташкиллаштиради;
  • Тошкент шаҳар кенгаши фаолиятини ёритишда марказий телерадиоканаллар, марказий газеталар билан ҳамкорлик медиа-режаси тузилишини таъминлайди ҳамда унинг ижросини йўлга қўяди;
  • оммавий ахборот воситаларида маҳаллалар фаолиятига оид масалаларни таҳлил этади ва ҳафталик маълумотларни (дайжест) тайёрлашни ташкил этади;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари буйруғига биноан тегишли туман кенгашининг ижро аппарати фаолиятига умумий кураторликни ҳамда бошқа вазифаларни амалга оширади.
а) Ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўналишида:

  • ёшларни она Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширишга қаратилган тавсияларнинг ишлаб чиқилишини ва уни амалиётга тадбиқ этилишини ташкил этади;
  • умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлардаги ўқувчиларнинг тўлиқ давоматини таъминлаш, таълим-тарбия сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликда чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширилишини таъминлайди;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан фуқаролар йиғинларининг ижтимоий шерикчилик асосида ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди.
б) Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш йўналишида:

  • маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради;
  • фуқаролар йиғинларининг жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
  • маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтириш мақсадида ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиши, шунингдек, сайёр судлар ўтказилиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган шахслар билан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилишларини ўтказилишини ташкиллаштиришга кўмаклашади;
  • фуқароларнинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишда туман кенгашлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича вазифалар кўламини янада кенгайтириш чораларини белгилайди, амалга оширилган ишларни таҳлил қилади.
в) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш йўналишида:

  • фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ишларини ташкил этади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этади;
  • Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказишни таъминлайди;
  • фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди.


Ду
Се
Чо
15:00 - 17:00
Па
Жу
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech