Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳмудхўжаев Фурқат Сиддиқхўжаевич
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари
Телефон:
(371) 239-14-90
Факс:
(371) 239-14-90
Электрон почта: info.@ts.rmk.uz

  • Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппарати фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқарувига раислик қилади.
  • Тошкент шаҳар кенгаши конференциялари ва кенгаш мажлислари оралиғида Тошкент шаҳар кенгаши бошқарувига раислик қилади, Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппарати фаолиятини бошқаради ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши раиси номидан барча ҳужжатларни имзолайди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ва бошқаруви аъзоларининг ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппарати ходимларининг зиммасига юкланган вазифаларни бажаришга доир ишларни мувофиқлаштиради;
  • давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва чет эл ташкилотлари, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда кенгаш номидан иш кўради;
  • юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома ва битимлар тузади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппарати ва туман кенгашлари ҳамда «Маҳалла» фонди ва унинг тузилмалари фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
  • Тошкент шаҳар кенгаши конференцияси ва кенгаш қарорлари, бошқаруви ҳамда тафтиш комиссияси қарорларини ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини назорат қилади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши иш режасининг амалга оширилишини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгашининг йиллик харажатлар сметаси, йиллик баланси ва молиявий ҳисоботи ўз вақтида белгиланган тартибда тайёрланишини таъминлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгашининг йиллик даромадлар ва харажатлар сметаси, штатлар жадвалларини Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви аъзолари билан келишилган тартибда тасдиқлайди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви томонидан тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига асосан Тошкент шаҳар кенгашининг пул маблағлари ва мол-мулкидан фойдаланади ҳамда уни тасарруф этади;
  • Тошкент шаҳар кенгашининг банк ва молиявий ҳужжатларига биринчи имзо қўйяди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши мажлислари кун тартибини белгилаш, чақириш ва ўтказилиши бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раисига таклифлар киритади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши раиси узрли сабабларга кўра, бўлмаган тақдирда Тошкент шаҳар кенгаши мажлисларини  бошқаради;
  • Тошкент шаҳар кенгаши мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг моҳиятига кўра, тегишли ҳудуддаги давлат органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар, ҳудудий кенгашлар раҳбар ходимларини ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини таклиф этади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши қарорларининг тегишли давлат органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, ҳудудий кенгашлар, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бажарилишини ташкил этади;
  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ Тошкент шаҳар кенгашининг ички меҳнат тартиб-қоидалари, жамоа шартномаси ва вазифалар тақсимотини тасдиқлайди;
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳудудий кенгашлар ва Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппарати ходимлари орасидан давлат мукофотларига тавсия этади;
  • “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонига номзодларни кўрсатиш ҳамда бошқа рағбатлантиришларни амалга оширади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви фаолиятига доир қарор, фармойиш, буйруқ ва қўшма қарорларни имзолайди;
  • Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппарати ходимлари, туман кенгашлари ўринбосарлари, Кенгаш котиби (ташкилий-услубий гуруҳ бош мутахассислари) ҳамда бошқа ходимлари билан меҳнат шартномасини тузади ва бекор қилади;
  • Меҳнат интизомини бузган Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппарати ходимлари, туман кенгашлари ўринбосарлари, Кенгаш котиби (ташкилий-услубий гуруҳ бош мутахассислари) ҳамда бошқа ходимларига интизомий жазо чораларини қўллайди;
  • ходимларнинг иш тартиби ва дам олишини йўлга қўяди, амалдаги  қонунчилик нормаларига мувофиқ уларни ижтимоий муҳофаза қилади;
  • ходимларнинг уй-жой, маиший соғломлаштириш каби масалаларини ҳал қилади;
  • Тошкент шаҳар кенгаши томонидан юклатилган бошқа ваколатларни белгиланган тартибда амалга оширади.

а) Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш йўналишида:

  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди;
  • маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
  • маҳаллаларда ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиб боришга қаратилган тадбирларини ташкиллаштиради.
  • Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек муаммоларнинг бартараф этилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назоратининг изчил амалга оширилишини таъминлайди;
  • ҳудудий кенгашларда, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муносиб кадрларнинг фаолият кўрсатишлари, уларнинг малакасини ошириш ва замонавий бошқарув кўникмаларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди;
  • маҳалла институтининг жойларда халқнинг маслакдоши ва кўмакдошига, «адолат тарозиси»га айлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди.

б) Жамиятда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш йўналишида:

  • фуқаролар йиғинларига аҳоли орасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат асосида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни белгилайди;
  • маҳаллаларда ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширилишини назорат қилади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгашлар тизимида маънавий-маърифий тарғибот ишларини йўлга қўйишни ташкил этади, мувофиқлаштиради ва услубий ёрдамлар кўрсатади;
  • «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлайди;
  • маҳаллаларда диний экстремизмга мойил бўлган оилалар аъзолари ва аҳоли ўртасида профилактик ишларини олиб боришда фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга амалий, услубий ёрдамлар кўрсатилишини таъминлайди;
  • оилаларнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, уларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тегишли чораларни кўради;
  • тўй-ҳашам ва бошқа маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш бўйича ҳудудий кенгашлар ва фуқаролар йиғинлари томонидан маърифий тадбирлар, тарғибот ишларини амалга оширилишини назорат қилади ва уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;

в) Ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўналишида:

  • ёшларни она Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширишга қаратилган тавсияларнинг ишлаб чиқилишини ва уни амалиётга тадбиқ этилишини ташкил этади;
  • умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлардаги ўқувчиларнинг тўлиқ давоматини таъминлаш, таълим-тарбия сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликда чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
  • кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминлайди;
  • ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган кам таъминланган 
  • оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва улар ижросини таъминлайди;
  • кекса авлод вакиллари, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жойларини тартибга келтириш, улар ҳолидан хабар олиш тадбирларини амалга оширилишига кўмаклашади;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш тадбирларини амалга оширилишини таъминлайди;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан фуқаролар йиғинларининг ижтимоий шерикчилик асосида ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлайди.

г) Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш йўналишида:

  • маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкиллаштиради;
  • фуқаролар йиғинларининг жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жумладан фуқароларнинг келиши ва кетишини ҳисобга олишни ташкил этишда, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларда ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
  • маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтириш мақсадида ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилиши, шунингдек, сайёр судлар ўтказилиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган шахслар билан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилишларини ўтказилишини ташкиллаштиришга кўмаклашади;
  • фуқароларнинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини оширишда ҳудудий кенгашлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича вазифалар кўламини янада кенгайтириш чораларини белгилайди, амалга оширилган ишларни таҳлил қилади.

д) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш йўналишида:

  • фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ишларини ташкил этади;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятидаги муаммоларни комплекс ўрганиш ва тизимли ҳал қилиш чораларини кўриш, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ҳамда таъсирчан механизмларни ишлаб чиқилишини таъминлайди;
  • фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий бинолар билан таъминланишини ташкиллаштиради;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг илғор тажрибаларини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этади;
  • Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик эътиборига етказишни таъминлайди;
  • фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг аҳамияти ва ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди 
  • ва амалга оширади;
  • фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди.


Ду
Се
15:00 - 17:00
Чо
Па
Жу
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech