Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгашининг  ташкилий йиғилиш 

БАЁННОМАСИ № 1


2017 йил 10 июль                                                                        Тошкент шаҳри

 Раислик қилувчи:

-

Р.Усманов – Тошкент шаҳар ҳокими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раиси

 Иштирок этганлар:

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, кенгаш аъзолари (рўйхат бўйича)

КУН ТАРТИБИ:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқарувининг 2017 йил 10 июлдаги 02-сонли Қарорига асосан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши Низомини тасдиқлаш тўғрисида. 

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида. 

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши раиси, биринчи ўринбосари, раиснинг ёшлар ишлари бўйича, диний-маърифий масалалар бўйича, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда Кенгаш котибини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармонига асосан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини янада ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгилаб берилганлигини ҳамда 2017 йил 28 июндаги Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг таъсис конференция бўлиб ўтганлиги;   

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2017 йил 5 июлда 799-сонли гувоҳнома билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан уюшма шаклида ўтганлиги. Фаолиятининг асосий мақсадлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла инситутини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш хуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти инситутлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш кенг қамровли ишлар олиб бориши кўзда тутилганлиги;

 Ҳудудий кенгашнинг ижро аппарати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармонининг 3-5-иловаларига мувофиқ тасдиқланганлиги;

 Ҳудудий кенгаш ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, мустақиллик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига амал қилиши белгилаб қўйилганлиги;

 Ҳудудий кенгаш ўз мақомига кўра, фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда услубий раҳбарликни амалга ошириш ва уларнинг фаолиятида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширишини инобатга олиб, кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан келиб чиқиб, йиғилиш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши Низоми 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши ташкил этилсин ва аъзолари таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгашининг 5 кишидан иборат Тафтиш комиссияси аъзолари таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши бошқаруви аъзолари таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгашининг раҳбар лавозимларига қуйидаги номзодлар тасдиқлансин:
  • Усманов Рахмонбек Жахонгирович – Тошкент шаҳар ҳокими, Кенгаш раиси, 
  • Миртожиев Даврон Турсунович – Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, “Маҳалла” фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқаруви раиси;
  • Асамов Зухриддин Сирожиддинович – Кенгаш раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари;
  • Ғуломов Ахрор Аминович – Кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари;
  • Дадабоев Баходир Қодиржонович– Кенгаш раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари;
  • Бабажанов Сагдулла Эргашевич – Кенгаш ижро аппаратининг ташкилий-услубий шўъба мудири - Кенгаш котиби этиб тасдиқлансин.
Мазкур баённинг ижросини таъминлаш Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Д.Миртожиев зиммасига юклатилсин.


Баёнлаштирувчи: С.Бабажанов     

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech