SetTitle("Устав"); ?>

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши  

НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Намунавий низом Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (бундан буён матнда Республика кенгаши деб юритилади) томонидан Республика кенгаши Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун ташкил қилинган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши фаолиятини тартибга солади.

2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши Республика кенгашининг филиали ҳисобланади ва ҳудудий адлия органларидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши (бундан буён матнда Тошкент шаҳар кенгаши деб юритилади) сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади ва юридик шахс мақомига эга бўлади.

3. Тошкент шаҳар кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Республика кенгаши Устави ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.

4. Тошкент шаҳар кенгашининг ижро аппарати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4944-сонли Фармонининг 3-5-иловаларига мувофиқ тасдиқланган.

5. Тошкент шаҳар кенгаши ўз фаолиятида қонунийлик, ошкоралик, мустақиллик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва коллегиаллик тамойилларига амал қилади.

6. Тошкент шаҳар кенгаши ўз мақомига кўра, фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда услубий раҳбарликни амалга ошириш ва уларнинг фаолиятида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.

7. Тошкент шаҳар кенгаши фаолиятининг муддати чекланмаган.

8. Тошкент шаҳар кенгаши ўз фаолиятини Тошкент шаҳар ҳудудида амалга оширади.

9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгашининг

Тўлиқ расмий номи:
Қисқартирилган расмий номи:

Доимий асосда ишлайдиган раҳбар органи жойлашган жойи (манзили): Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқлол кўчаси, 51-уй. 

II. Тошкент шаҳар кенгашининг мақсад ва вазифалари

10. Тошкент шаҳар кенгашининг мақсади – фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, фаолиятини мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда услубий раҳбарликни амалга ошириш ва уларнинг фаолиятида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

11. Тошкент шаҳар кенгаши тегишли ҳудудда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

III. Тошкент шаҳар кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

12. Тошкент шаҳар кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:


Республика кенгаши бошқаруви раиси билан келишилган ҳолда:


13. Тошкент шаҳар кенгаши мажбуриятлари:

IV. Тошкент шаҳар кенгашининг раҳбар органлари ва тузилмаси 

14. Қуйидагилар Тошкент шаҳар кенгашининг раҳбар органлари ҳисобланади:
15. Тошкент шаҳар кенгаши конференцияси Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашининг олий раҳбар органи ҳисобланиб, 5 йилда камида бир маротаба Республика кенгашининг қарори билан ўтказилади.
Тошкент шаҳар кенгаши конференциясини чақириш, делегатлар меъёри, кун тартиби, ўтказиш вақти ва жойи Республика кенгашининг қарори билан белгиланади ва камида икки ой олдин эълон қилинади.
Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари конференцияси зарур ҳолларда, Республика кенгаши бошқаруви ва тафтиш комиссияси аъзолари ёки тегишли ҳудуддаги фуқаролар йиғинлари раисларининг ярмидан кўпининг ташаббуси билан чақирилиши мумкин.
Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари конференциясини чақириш, делегатлар меъёри, кун тартиби, ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида камида 
бир ой олдин эълон қилинади.
Тошкент шаҳар кенгаши конференцияси туманлардан сайланган делегатлар иштирокида ўтказилади.
Тошкент шаҳар кенгаши конференциясида белгиланган меъёр асосида Республика кенгаши конференциясида иштирок этадиган делегатлар сайланади.

Тошкент шаҳар кенгаши конференцияси қуйидаги ваколатларга эга:

16. Тошкент шаҳар кенгаши маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари аъзолари, Молия, Ички ишлар, Меҳнат, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш бош бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ҳудудий тузилмалари раҳбар ходимлари, фуқаролар йиғинлари раисларидан иборат таркибда (камида 40 кишидан кам бўлмаган таркибда) 5 (беш) йил муддатга тузилади.
Тошкент шаҳар кенгаши конференциялар оралиғида Тошкент шаҳар кенгашининг фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади.
Тошкент шаҳар кенгаши мажлиси ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади, заруратга кўра Республика кенгаши бошқаруви ва тафтиш комиссияси аъзолари ёки фуқаролар йиғинлари раисларининг ярмидан кўпининг талабига кўра навбатдан ташқари ўтказилиши мумкин.
Тошкент шаҳар кенгаши мажлиси баённома билан расмийлаштирилади ва Тошкент шаҳар кенгаши раиси томонидан тасдиқланади.

Тошкент шаҳар кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

17. Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви Тошкент шаҳар кенгаши конференцияси ва Тошкент шаҳар кенгаши мажлислари оралиғида унинг жорий фаолиятини амалга оширади.
Тошкент шаҳар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари, Кенгаш котиби (ташкилий-услубий шўъба мудири) ҳамда туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосарлари ва фуқаролар йиғинлари раислари орасидан камида 13 (ўн уч) кишидан иборат таркибда Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви шакллантирилади.
Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви аъзолари 5 (беш) йил муддатга тасдиқланади ва унга кенгаш раисининг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.

Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви ваколатларига қуйидагилар киради:

18. Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳар кенгашига жамоатчилик асосида раислик қилади.

Тошкент шаҳар кенгаши раиси:

19. Тошкент шаҳар кенгаш раисининг биринчи ўринбосари:

V. Тошкент шаҳар кенгаши тафтиш комиссияси

20. Тошкент шаҳар кенгаши тафтиш комиссияси мустақил бўлиб, Тошкент шаҳар кенгашининг тегишли раҳбар органлари билан бир вақтда Тошкент шаҳар кенгаш конференциясида 5 (беш) йил муддатга тузилади.

21. Тафтиш комиссияси ўз фаолияти тўғрисида Тошкент шаҳар кенгаши конференциясида, зарур ҳолларда Тошкент шаҳар кенгаши мажлисида ҳисобот беради.

22. Тафтиш комиссияси аъзолари Тошкент шаҳар кенгаши раҳбар органлари таркибига тасдиқланиши мумкин эмас.

23. Тафтиш комиссияси ўз фаолиятини Республика кенгаши Устави, ушбу Низом ва Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ олиб боради.

24. Тошкент шаҳар кенгаши конференциялари оралиғида Тошкент шаҳар кенгаши ва тафтиш комиссиясининг қўшма мажлисида тафтиш комиссиясидан чиқиб кетган аъзолари ўрнига янги аъзолар тайинланиши мумкин.

VI. Қарорлар қабул қилиш, конференция, кенгаш ва бошқарув мажлисларида овоз бериш тартиби

25. Тошкент шаҳар кенгаши мажлислари ва йиғилиши қарорлари мажлислар ва йиғилишда қатнашаётганларнинг ярмидан кўпи овоз бергандагина қабул қилинган ҳисобланади.
Овозлар тенг бўлган тақдирда мажлислар ва йиғилишда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. 
Тошкент шаҳар кенгашнинг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарорлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазасини ёзма ёки оғзаки равишда баён қилиш ҳуқуқига эга.

26. Тошкент шаҳар кенгаши мажлислари ва йиғилиши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. 
Тошкент шаҳар кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум бўлмаганда, ўн кун ичида янги мажлис ўтказиладиган сана эълон қилинади. Ушбу ҳолларда Тошкент шаҳар кенгаши мажлиси кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

27. Тошкент шаҳар кенгаши мажлиси очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилади ҳамда тегишли баённома билан расмийлаштирилиб, мажлисга раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.

28. Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви йиғилиши қарор билан расмийлаштирилади ва аъзолари билан келишилган ҳолда кенгаш раисининг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади. 

VI. Тошкент шаҳар кенгашининг юридик шахс сифатида ҳуқуқлари

29. Тошкент шаҳар кенгаши юридик шахс ҳисобланиб, ўз муҳри, штампи, Республика кенгаши томонидан тасдиқланган бланкига, мулкига, мустақил балансига ҳамда банкларда миллий ва валюта ҳисоб рақамларига эга бўлади. Республика кенгашининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган рамзидан фойдаланади.

VII. Тошкент шаҳар кенгашининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини шакллантириш манбалари

30. Бинолар, иншоотлар, турар жойлар, ускуналар, инвентар, пул маблағлари, шу жумладан, чет эл валютасидаги пул маблағлари ва бошқа мол-мулклар Тошкент шаҳар кенгашнинг мулки бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳар кенгашининг мол-мулклари Республика кенгашининг мулки ҳисобланади.
Тошкент шаҳар кенгашининг мол-мулклари алоҳида балансда ҳисобга олинади ҳамда Республика кенгашининг балансида акс эттирилади. 
Тошкент шаҳар кенгашининг балансида бўлган мол-мулклар (бинолар, иншоотлар, автомобиллар, турар жойлар, ускуналар, инвентарлар ва бошқалар) Республика кенгаши бошқарувининг тегишли қарори билан тасарруф қилинади. 
Тошкент шаҳар кенгашининг пул маблағлари ва юқоридаги бандда кўрсатилмаган бошқа мол-мулклари республика кенгашининг биринчи ўринбосари розилиги билан Тошкент шаҳар кенгаши бошқаруви қарори билан тасарруф қилинади.  

31. Тошкент шаҳар кенгашининг пул маблағлари ва мол-мулкини шаклланиш манбалари қуйидагилар:

VIII. Тошкент шаҳар кенгашида меҳнат муносабатлари

32. Тошкент шаҳар кенгаши ижро аппарати ходимлари билан меҳнат муносабати улар билан меҳнат шартномаси тузиш йўли билан лавозимга тайинлаш, меҳнат қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жамоа шартномаси ҳамда ички локал меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Штатдаги ходимларнинг шахсий варақлари, йиғма жилдлари ва меҳнат дафтарчалари меҳнат шартномаси тузилган Республика ва Тошкент шаҳар кенгашида сақланади.

IX. Тошкент шаҳар кенгашида ҳисобга олиш ва ҳисобот

33. Тошкент шаҳар кенгаши ўз фаолиятининг натижалари ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига, Республика кенгаши бошқарувига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.

X. Ушбу Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби

34. Ушбу Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш Республика кенгаши бошқаруви қарорига мувофиқ амалга оширилади.

35. Низомга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар Республика кенгаши бошқаруви томонидан тасдиқланади ҳамда ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар Тошкент шаҳар Адлия бошқармасидан қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг кучга киради. 

XI. Тошкент шаҳар кенгашини қайта ташкил этиш ва тугатиш

36. Тошкент шаҳар кенгашининг ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши Республика кенгаши бошқаруви томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.